Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса оқибатида авария ҳолати содир бўлган.
Бунинг натижасида соат 11:00 дан «Боғистон» ва «Газарак» МФЙ ҳудудидаги 700 та аҳоли хонадони ва 3 та улгуржи истеъмолчининг табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Авария ҳолати бартараф этилиши билан газ таъминоти қайта тикланиши айтилган.















