Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Спарк» пиёдалар йўлагидан ўтаётган фуқарони уриб юборди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида ўлим билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар қилди.
31 октябр куни соат 18:30ларда Юнусобод туманидаги КҲАЙ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси, 26 ёшли Ҳ. Ҳ. пиёдалар йўлагидан ўтаётган 65 ёшли Т.У.ни уриб юборган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Т. У. олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш») билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
17:39 / 02.06.2026
Тошкентда BYD йўловчи автобус билан тўқнашди
12:10 / 27.05.2026
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:35 / 26.05.2026