Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Ҳиндистоннинг коронавирусга қарши вакцинасидан фойдаланишга рухсат берди
ЖССТ кўрсатмасига мувофиқ, вакцина 18 ёшдан катталарга тўрт ҳафта оралиқда икки доза киритилади.
Фото: EPA
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ҳиндистоннинг Bharat Biotech компанияси ишлаб чиқарган коронавирусга қарши Covaxin вакцинасидан фавқулодда тартибда фойдаланишга рухсат берди.
Экспертлар вакцина «коронавирусдан ҳимоя қилиш бўйича ЖССТ стандартларига мос келиши»ни билдирган.
ЖССТ кўрсатмасига мувофиқ, вакцина 18 ёшдан катталарга тўрт ҳафта оралиқда икки доза киритилади.
Bharat Biotech ёзда коронавирусга қарши ишлаб чиқарган вакцинаси учинчи босқич клиник синовларда 77,8 фоиз самарадорлик кўрсатганини маълум қилганди.
Аввалроқ ушбу вакцинадан фойдаланишга Бразилия ва Ҳиндистонда рухсат берилганди.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026