Мальдив ороллари: нарх, виза, туристик тўпламлар ва бошқа қизиқарли маълумотлар
Бу йил Мальдив ороллари Ўзбекистон аҳолиси орасида дам олиш учун энг оммабоп йўналишлардан бири бўлди.
Бизнинг мақоламизда Asialuxe Travel сайёҳлар нега айнан ушбу йўналишни танлаётгани ва оролларда дам олишдан нима кутиш мумкинлиги ҳақида маълумот беради.
Ўзбекистон фуқаролари учун виза керак эмас
Ўзбекистон фуқароларидан 30 кунга қадар виза талаб қилинмайди. Хорижга чиқиш паспортига эга бўлишнинг ўзи етарли. Ёнингизда бўлиши керак бўлган ҳужжатлар: паспорт, авиачипта, меҳмонхонада яшаш учун ваучер, соғлик ҳақида тўлдирилган декларация, суғурта, Мальдив оролларига келишдан олдин 96 соатдан кўп бўлмаган вақтда олинган салбий жавобга эга COVID-19 учун ПЦР-тест.
Мальдив Республикаси – бу 100 фоиз исломий давлат
Кўпчилик билмайдиган қизиқарли факт. Мальдив оролларида ҳақиқатда ҳам Ислом – асосий дин ҳисобланади. Фуқароларга спиртли ичимликларни сотиш ва мамлакатга хорижий давлатлардан олиб кириш қонун даражасида тақиқланган. Меҳмонхоналарда бериладиган егуликлар – ҳалол.
Ҳар бир оролда ҳам меҳмонхона ходимлари, ҳам меҳмонлар учун масжидлар мавжуд. Тўлиқ рифлардан ишланган энг чиройли масжид эса Мале шаҳрида жойлашган.
Битта орол – битта меҳмонхона
Мальдив Республикаси 1196та оролларни ўз ичига оладиган 26та атоллардан иборат. Доимий аҳоли 200та оролларда яшайди. Тасаввур қилиб кўринг, Мале шаҳри битта оролда, Мале аэропорти эса бошқа оролда жойлашган! Меҳмонхоналар билан худди шундай, битта оролда фақатгина битта меҳмонхона жойлашган. Ҳайратланарли, тўғрими?
Мальдив оролларига тўғридан-тўғри рейс
7 ноябрдан Asialuxe Travel миллий туроператори Мальдив оролларига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Рейслар ҳафтасига бир марта қулай UzAirways авиалайнерларида амалга оширилади. Шу тариқа, самолёт тўхташсиз тўғри Малега учиб боради. Мазали борт егуликларига эга қулай авиалайнерда учиш вақти 6,5 соатни ташкил қилади.
Тўлақонли дам олиш қанчага тушади?
Бу масала сайёҳларнинг шахсий истакларига боғлиқ, лекин, Мальдив оролларида икки нафар кишининг дам олиши ўртача 50 млн сўмга тушади. Нархга Тошкент – Мале – Тошкент йўналиши бўйича авиачипта, меҳмонхонагача трансфер, танланган хонада яшаш, уч мартали овқатланиш, COVID-19’ни қоплайдиган суғурта киради.
Мальдив ороллари – бу бутун йил давомида қулай об-ҳаво ва қуёш дегани
Мальдив оролларида бутун йил давомида қуёш чарақлаб туради, ёмғир ёғмайди, ҳаво ҳарорати эса +30 даражагача кўтарилади. Иқлим жуда ёқимли ва қулай, қум эса шу қадар юмшоқки, ушлаганингизда роҳатланасиз.
Мальдив ороллари – бу фақатгина пляж ва океан эмас
Ҳар бир меҳмонхона максимал даражада кўнгилочар тўпламларни таклиф қилишга ҳаракат қилади. Бу ерда сиз сувнинг 20 метр чуқурлигида ўзингизни дайвингда синаб кўришингиз, дельфинларни яқиндан кўриш учун океанда қайиқ билан ҳаракатланишингиз, жонли мусиқа остида қуёш ботишини томоша қилишингиз, СПАда ҳордиқ чиқаришингиз ва албатта сёрфинг, гидроцикл каби сув спорти турларидан фойдаланишингиз мумкин.
Қачон учиб кетиш мумкин?
Тошкент – Мале – Тошкент йўналиши бўйича қуйидаги саналарга рейслар режалаштирилган:
07.11.2021 – 14.11.2021
14.11.2021 – 24.11.2021
24.11.2021 – 1.12.2021
01.12.2021 – 08.12.2021
08.12.2021 – 15.12.2021
15.12.2021 – 22.12.2021
22.12.2021 – 29.12.2021
29.12.2021 – 02.01.2022
02.01.2022 – 05.01.2022
05.01.2021 – 09.01.2022
09.01.2021 – 12.01.2022
12.01.2022 – 16.01.2022
16.01.2022 – 19.01.2022
19.01.2022 – 26.01.2022
Ўзингизга орзуйингиздаги дам олишни совға қилишга улгурасиз
Компания телефон рақами ва сайти орқали туристик тўпламлар нархлари ва авиачипталар билан танишиш ва уларни банд қилиш мумкин: www.asialuxe.uz, 712017777. Шунингдек, Мальдив ороллари, Анталия ва Истанбулга бўлган турларни шаҳарнинг барча сайёҳлик агентликларида буюртма қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Asialuxe Travel сайёҳлик оператори 2018 йилда ташкил этилган. Компаниянинг асосий вазифаси — бу барча истакларни ва ҳар қандай бюджетни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон аҳолисига таътилни чет элда ўтказишда ёрдам беришдир. ИТ-технологияларининг сўнгги ютуқларини жорий этиш ҳисобига, хизматлар савдосини оптималлаштириш авиачипта ва туристик тўпламларни сотиб олиш жараёнини максимал даражада соддалаштиришга имкон берди.
B2B ҳамкорлиги учун Ўзбекистоннинг сайёҳлик корхоналари ва авиакассаларини таклиф қиламиз ҳамда юқоридаги телефон рақамига мурожаат қилишни сўраймиз. Asialuxe Travel компанияси самарали ҳамкорликка тайёр.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Тошкентда Asialuxe Travel миллий туроператорининг учта офиси фаолият юритмоқда. Сиз ўзингизга яқин жойлашган офисларнинг бирига ташриф буюришингиз мумкин. Asialuxe Travel миллий туроператорининг маҳсулотлари www.asialuxe.uz сайтида ҳам мавжуд.
Asialuxe Travel – сизнинг миллий туроператорингиз.
Телефон рақамлари: +998978338008; +998978108008; +998978408008; +998712017777
Манзил: Саид Барак кўчаси, 24 (бош офис), Афросиёб кўчаси, 35 (Ойбек метро бекати), Жангоҳ массиви, Ц15, 9-уй, 3-офис, Чилонзор, 1-квартал, 25-уй, 18-офис
Сайт: www.asialuxe.uz
Telegram: @asialuxe
Telegram-гуруҳ: t.me/my_asialuxe
Қайноқ турлар: t.me/asialuxehottours
Ўзбек тилидаги қайноқ турлар: t.me/asialuxe_qaynoqtur
Facebook: fb.com/asia.luxe.travel
Instagram: @asialuxe.travel
Реклама ҳуқуқлари асосида
Мавзуга оид
15:00 / 27.09.2024
Бола Анталияда бепул дам олади! Asialuxe Travel куз-қиш йўналишларини эрта банд қилиш афзалликлари ҳақида айтиб беради
15:00 / 24.09.2024
Asialuxe Travel билан янги уфқларни кашф қилинг
15:00 / 19.09.2024
Байрамга олдиндан банд қилиш: Янги йил таътили учун 5 та яхши йўналиш
19:00 / 16.09.2024