Украина ташқи ишлар вазирлиги Путиннинг Қримга ташрифи сабабли норозилик билдирди
Россия президенти пайшанба куни Севастополда халқ бирлиги куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этди.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия президенти Владимир Путиннинг Севастополга ташрифи боис норозилик билдирди.
"Украина ташқи ишлар вазирлиги Россия президентининг 2021 йил 4 ноябрь куни Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудуди – Қрим автоном республикаси ва Севастополь шаҳрига Украина билан келишилмаган навбатдаги ташрифи муносабати билан қатъий норозилик билдиради", - дейилади вазирлик баёнотида.
Путин пайшанба куни Севастополда халқ бирлиги куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда иштирок этди.
Украина ташқи ишлар вазирлиги Қримда турли тадбирлар, ҳарбий машғулотлар ўтказилиши ҳамда мамлакат раҳбариятининг яриморолга ташрифига нисбатан мунтазам равишда норозилик билдириб келади.
2014 йил мартида Қримда референдум ўтказилиб, унинг натижаларига кўра яриморол Россиянинг ҳудудий қисмига, Севастопол эса федерал аҳамиятдаги шаҳрига айланган. Бу референдум натижаларини Украина ва халқаро жамоатчилик тан олмайди.
Мавзуга оид
22:02 / 05.10.2024
Ғарб ва Украина урушни тугатиш схемасини муҳокама қилмоқда — ОАВ
10:50 / 05.10.2024
Суриштирув: БР украиналик болаларни ҳарбийлаштиришга алоқадор
09:50 / 05.10.2024
АҚШ Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишдан бош тортганига изоҳ берди
08:30 / 05.10.2024