Ўзбекистон | 18:05 / 05.11.2021
3171
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ҳовлисида кушхона очиб ҳайвонлар қонини ариққа оқизган шахсга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманидаги ариқда ҳар куни ичак ва қон оқизилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати хабар юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси

Муносабатда маълум қилинишича, 2021 йил 5 ноябрь куни Паст Дарғом тумани Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назорат инспексияси ҳамда мутассадди ташкилотлар вакиллари иштирокида ҳолат ўрганилган.

Ўрганиш жараёнида Паст Дарғом тумани Санчиқул маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Ю. ўз хонадонида ноқонуний кушхона очгани ва ҳайвонлар чиқиндиларини ва қонини белгиланмаган жойга ташлагани аниқланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Ю.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига биноан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Шунингдек, унинг ноқонуний фаолиятга эса чек қўйилиб, бу каби ҳолат такрорланмаслиги юзасидан фуқарога огоҳлантириш берилган.

Мавзуга оид