Урганчда сандружина ва санпостлар ташкил қилинади

Фото: AP
Урганч шаҳридаги корхоналар ва таълим муассасаларида махсус санитария тузилмалари ташкил этилади. Улар фавқулодда вазиятларда жабрланганларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланади.
Урганч шаҳар ҳокимининг санитар дружиналар ва санитар постлари ҳақидаги қарори қабул қилинди. Унга кўра, Қизил Ярим Ой Жамияти билан ҳамкорликда «Урганч ёғ-мой» АЖ ҳамда Урганч Давлат Университетида 24 кишидан иборат санитар дружиналари, шунингдек, 1-, 3-, 10- ва 22-сон умумий ўрта таълим мактабларида 4 кишидан иборат бўлган санитар постлари ташкил этилади.
Санитар дружиналар ва санитар пост ходимларининг вазифаси фавқулодда вазиятларда жабрланганларга малакали ва ихтисослаштирилган дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, уларнинг хавфсиз эвакуациясини таъминлашдан иборат бўлади.
Санитар дружиналар ва санитар постлар жамоатчилик асосида, корхона ва таълим даргоҳлари ходимларидан ташкил этилади. Улар махсус тайёргарликдан ўтказилади, моддий-техник воситалари, кийим-бош ва бошқа зарур ашёлар билан таъминланади.
«Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Низомда шаҳарлардаги корхона ва муассасаларда фуқаро муҳофазасининг штатдан ташқари санитар тузилмаларини тузиш ва шахсий таркибини бошланғич махсус тайёргарлик ўқув қурсларидан ўтказиш, санитар тузилмаларнинг фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёргарлик даражасини ошириш ҳамда доимий шайлигини таъминлаш чоралари белгилаб қўйилган.
Тавсия этамиз
Импортга чекловлар: масъул ва фаоллар ўртасида қизғин тортишув
Ўзбекистон | 22:40 / 08.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Ўзбекистон | 23:03 / 07.04.2025
Хитойлик тадқиқотчилар Осиёда янги зилзилалар кузатилишидан огоҳлантирди
Жаҳон | 21:46 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
Ўзбекистон | 14:32 / 06.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" "Реал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Бавария" ўз уйида "Интер"га енгилди
Спорт | 01:57
-
Трампнинг бойлиги ўзи жорий этган божлар сабаб 500 млн долларга камайди
Жаҳон | 00:56
-
Музларнинг тез эриши Арктикадаги геосиёсий пойгани тезлаштирмоқда — Financial Times
Жаҳон | 00:24
-
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
Ўзбекистон | 23:55 / 08.04.2025
Мавзуга оид

11:17 / 02.10.2024
Хоразмда содир бўлган ёнғинда фуқаронинг уйи ёниб кетди

10:31 / 22.05.2024
Урганч шаҳрининг ноҳақ судланган собиқ прокурори оқланди ва 10 йил деганда ишга тикланди

19:13 / 22.04.2024
Хоразмда 38 ёшли аёл қотилликка қўл урди

14:53 / 08.01.2024