09:55 / 08.11.2021
4528

АҚШда учта университет портлатиш таҳдиди сабабли эвакуация қилинди

АҚШнинг Колумбия, Корнелл ва Браун университетлари портлатиш таҳдиди ҳақидаги хабарлардан кейин ўз кампусларининг бир қисмини эвакуация қилди.

Фото: Reuters

Колумбия университети бир нечта биносида портлатиш таҳдидидан кейин бутун кампуси бўйича фавқулодда огоҳлантириш эълон қилган.

Корнелл университети Twitter’да ва ўз веб-сайтида огоҳлантириш эълон қилиб, талабалар ва кампус ходимларини хавфсиз жойга кўчишга чақирган.

Браун университети ҳам таҳдидлардан кейин ўз кампусининг бир қисмини эвакуация қилган. Таъкидланишича, полициячилар воқеа жойида тергов ишлари олиб бормоқда.

Учала университетда ҳам полиция биноларни кўздан кечириб чиққан ва ҳеч қандай таҳдидни аниқламаган. 

Ҳозирча ушбу таҳдидлар ортида ким тургани ва улар бир-бири билан боғлангани номаълум.

Top