07:29 / 10.11.2021
0
24201

«Ўзгидромет» энг кўп чанг миқдори тўпланган шаҳарлар рўйхатини эълон қилди 

2021 йил 4 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан совуқ ҳаво оқими кириб келди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.

Фото: Kun.uz / Муҳаммаджон Ғаниев

Совуқ фронт зонасида шамолнинг кучайиши 12-15 м/с гача, Бухоро, Навоий, Жиззах вилоятларининг баъзи жойларида 20-25 м/с гача кучайиши кузатилди.

Шамол таъсирида тупроқнинг юқори қуриган устки қатлами кўтарилиб, республиканинг бир қатор ҳудудларига кўришнинг 100-200 метргача ёмонлашиши билан чангли қумли туман таъсирини юзага келтирди. Атмосфера ҳавосида чангнинг миқдори кескин ўсди.

4 ноябрда ҳавода чанг миқдори бўйича максимал аҳамиятлилик қуйидаги ҳудудларда қайд этилди: 

  • Тошкент - белгиланган меъёрдан 33 баробар;
  • Чирчиқ - 26 баробар;
  • Гулистон ва Олмалиқ - 20 баробар; 
  • Бекобод - 18 баробар; 
  • Бухоро - 14 баробар;
  • Ангрен ва Навоий - 8 баробар; 
  • Самарқанд – 4 баробар;
  • Сариосиё, Наманган, Урганч, Фарғона, Қўқон - тахминан 2 баробар.

Тунги соатларда атмосферанинг қуйи қатламларида ҳосил бўлган инверсион тўхтатувчи қатлам натижасида ер устки қатламида ҳаво паст даражаси чангнинг тарқалишига тўсқинлик қилди.

5 ва 6 ноябрь кундуз кунлари атмосфера ҳавосининг чанг билан ифлосланиши пасая бошлади ва 2 белгиланган меъёрдан баробардан 8 белгиланган меъёрдан баробар даражасигача етди.

8 ноябрь кундуз куни республикада атмосфера ҳавоси ифлосланиши фақат айрим шаҳарларда рухсат этилган аҳамиятлиликдан юқори бўлди.

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши устидан кузатувлар автоматлаштирилган мониторинг станцияларидан ҳар соатда амалга оширилган. Бошқа шаҳарларда кузатувлар дискрет тартибда олиб борилган.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top