08:04 / 15.11.2021
4879

2021 йилда АҚШ компаниялари 29 мингта робот сотиб олди

2021 йилнинг дастлабки 9 ойи давомида АҚШ компаниялари 29 мингта робот сотиб олди. Бу АҚШ тарихида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Ушбу рақамлар бу борада 2017 йилда қайд қилинган максимал кўрсаткичлардан ошади ва 2020 йилги кўрсаткичлардан деярли 2 марта кўпроқни ташкил қилади.  

Фото: Mime.asia

АҚШда бундай роботлаштириш маҳсулотларга талаб юқорилиги ва малакали мутахассисларни ёллашдаги қийинчиликлар билан боғланган. Кўплаб компаниялар пандемия оқибатлари ортида зарур ишчиларни ёллай олмаган ёки ўз ходимларини қайтара олмаган ва шу сабабли роботларга умид боғлаган.

Асосан роботларни автомобилсозлик, металлургия ҳамда озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи компаниялар харид қилган. Бироқ умуман олганда, АҚШ иқтисодиётининг барча тармоқларида роботларга талаб юқори бўлган.

Маълумотларга кўра, жорий йилда АҚШ компаниялари роботлаштиришга 1,48 млрд доллар сарфлаган.

Top