19:00 / 15.11.2021
6527

Бизнес жараёнларни автоматлаштириш вақти келди

Фото: Shutterstock

Сифатни сертификатлаштириш ҳамда маҳсулотларни синовдан ўтказиш соҳасида тез-тез учраб турадиган ҳодиса - бу турли журнал ва реестрлар бўйича маълумотларнинг парчаланиши бўлиб, бу иш самарадорлигини таҳлил қилишни қийинлаштиради. Қолаверса, ҳисоб-китоблар вақтида инсон меҳнатининг ҳам қўшилиши лаборатория синовларида аниқ хатолар юзага келишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.  

“Belcor” компанияси 2018 йилдан бери сертификатлаштириш ва лаборатория ишидаги жараёнларни автоматлаштиришда турли ташкилотларга ўз хизматларини тақдим этиб келмоқда. Ҳозирда компания “I-Test” деб номланган ноёб дастурий мажмуасини жорий этмоқда. Мазкур лойиҳа мижоз-ташкилотларда бизнес жараёнлар самарадорлигини ошириш имконини яратади.  

Эндиликда маълумотларни ягона базада марказлаштириш орқали таҳлилий ҳисоботларни сичқончанинг биргина тугмасини босиш ёрдамида олиш мумкин ва бу ўз навбатида иш вақтини сезиларли даражада қисқартиради. Бундан ташқари, барча маълумот ва ҳужжатлар тўлиқ бошқарув остида бўлади ҳамда ҳар бир босқич назорат остида бўлади. 

"I-Test" лойиҳаси "Киберхавфсизлик маркази" ДУК сифат сертификацияси ва экспертизасидан ўтган бўлиб, мижозлар маълумотларини хавфсизлиги ва махфийлигини сақлашга кафолат беради. Шунингдек, мазкур дастурий мажмуа маълумотларни янада кўпроқ ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикасининг «Янги технологиялар» илмий-ахборот марказининг электрон имзоси (ЭРИ)дан фойдаланади.   

Ҳисоб-фактура брокери билан интеграция туфайли мижозлар аризасига асосланиб, ҳисобот, қилинган ишлар акти ёки счет-фактура яратишингиз мумкин. Ҳужжат яратилгач, буни сиз мижозга автоматик равишда юборишингиз мумкин. 

Ўз навбатида, мижоз сиз билан ўзининг шахсий кабинати орқали алоқада бўлиб, тест ҳисоботлари, сертификатлаш натижалари ва бошқа турли фойдали ҳужжатларни текширган ҳолда ўз аризаларини қолдириш имконига эга бўлади. 

"I-Test" лойиҳаси билан онлайн иш жараёнларингизни янада осонлаштириб, муаммоларсиз самарали ва муваффақиятли бизнес ҳамкорликни йўлга қўйинг! Биз сизга ёрдам берамиз. 

Мурожаат учун телефон:

+99897 490 11 99

Реклама ҳуқуқи асосида

Top