Наманганда аёл бошқарувидаги "Матиз" темир тўсиққа урилди. Ҳайдовчи вафот этди
Тўрақўрғон тумани ҳудудида "Матиз" бошқариб бораётган аёл темир тўсиққа урилиши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
10 ноябрь куни соат 19:00 ларда, Пунгон-Наманган йўлининг 68 км.да Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшаган, 1986 йилда туғилган аёл, "Матиз" машинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлнинг ўртасини ажратиб турувчи темир тўсиққа урилган.
Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Машинада бўлган йўловчи, 1999 йилда туғилган фуқаро бош мия асосининг синиши, чап чакка суягини очиқ синиши ташхиси билан тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024