21:07 / 15.11.2021
12958

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон миллий жамоаси Грузияга мағлуб бўлди

Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоаси сафарда Грузия миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, минимал ҳисобда мағлубиятга учради. 

Фото: ЎФА

ФИФА кунлари доирасида ўтказилган ўртоқлик учрашувида Сречко Катанец шогирдлари биринчи бўлимнинг 40-дақиқасида ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Чап қанотдан узатилган тўпга ҳимоячилардан илдамроқ ҳаракат қилган Волков ҳисобни очди – 1:0.

Иккинчи бўлимда Катанец таркибдаги ўзгаришлар эвазига ўйинда бурилиш ясашга интилди. Аммо бу натижага таъсир қилмади. Аксига олиб, 84-дақиқада Фаррух Сайфиев ва Ираклий Азаров тортишув натижасида майдондан четлатилди. Ўйин якунида вакилларимиз ҳужумкорликни оширган бўлса-да, мағлубиятдан қутулишнинг иложи бўлмади.

Шу тариқа, Ўзбекистон миллий жамоаси кетма-кет иккинчи ўртоқлик ўйинида ҳам мағлубиятга учради. Бунгача октябрь ойида Иорданияга мағлуб (0:3) бўлинганди.

Фото: ЎФА

Ўртоқлик учрашуви. 15 ноябрь
ГРУЗИЯ – ЎЗБЕКИСТОН – 1:0

Гори, Тенгиз Буржанадзе номли стадион.
Ҳакам: Виталий Романов (Россия)
Гол: Давид Волков 40.
Грузия: 17. Лазаре Купатадзе, 2. Отар Какабадзе, 4. Гурам Кашия, 3. Давит Хочолава, 9. Зурико Давиташвили,15. Ираклий Азаров, 16. Ника Квеквескири, 21. Вако Гвилия (Абуржания, 70), 11. Саба Лобжанидзе, 8. Вако Казаишвили (Хвича Кварацхелия, 61), 20. Давид Волков (Цитиашвили, 70)
Ўзбекистон: 12. Ўткир Юсупов, 4. Фаррух Сайфиев, 2. Ислом Қобилов, 18. Абдулла Абдуллаев, 5. Даврон Ҳошимов (3.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 46) 7. Отабек Шукуров, 8.Икром Алибоев (6.Азиз Ғаниев, 46), 9. Одил Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 17. Достон Ҳамдамов (20.Ҳожимат Эркинов, 61), 10. Элдор Шомуродов (21. Игорь Сергеев, 78).
Четлатишлар: Ираклий Азаров (84) – Фаррух Сайфиев (84).

Top