Ўзбекистон | 15:43 / 17.11.2021
2445
1 дақиқада ўқилади

13 ёшли набира бобосининг 65 минг доллар пулини ўғирлади

Янгиқўғон туманида набира бобосининг сандиқда сақланаётган 65 минг доллар пулини ўғирлаган. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берган.

Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1954 йилда туғилган фуқаро август ойидан ноябрь ойигача бўлган вақт оралиғида уйидаги сандиғидан номаълум шахс 65.000 АҚШ долларини ўғирлаб кетганлиги бўйича ИИБга мурожаат қилган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Янгиқўрғон туманида яшовчи, тумандаги мактабнинг 7-синф ўқувчиси, 2008 йилда туғилган набираси содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид