10:00 / 17.11.2021
4129
Реклама

Gross суғурта компанияси 10 йиллик юбилейини нишонлайди

Фото: Gross суғурта

Gross суғурта компанияси ўзининг 10 йиллик фаолияти давомида суғурта бозорининг йирик иштирокчисига айланди, бугунги кунда компанияда 500 дан ортиқ юқори малакали мутахассис меҳнат қилмоқда.

Компания учун суғурта – бу аҳолини нафақат суғурта ҳимояси билан таъминлаш, балки одамларга хотиржамликни туҳфа қилиш имконияти. Бу – ишончли бизнес қуриш, саёҳат қилиш, янги автомобил, муҳташам уй харид қилиш ва таваккалчиликлардан озод бўлиш ҳам демакдир. Ҳар куни минглаб одамлар Gross суғурта дастурларини харид қилган ҳолда эркин ва хотиржам бўлиш учун ўз танловини амалга оширади. 2020 йилда компания якдил равишда «Йил бренди» деб эътироф қилинди.

Gross – бу Ўзбекистонда 10 йиллик муваффақиятли бизнеснинг ёрқин мисоли. Gross учун бу ушбу муҳим санадан ҳам кўпроқ маънога эга, бу компанияга бозор етакчиларидан бирига айланишига ва ўз позицияларини ишончли тарзда мустаҳкамлашга имкон берган ўн йиллик тажриба.

Бугунги кунда Ўзбекистон суғурта бозорида 41 та суғурта компанияси фаолият юритмоқда, бозорнинг йиллик ўсиш суръатлари эса 20 фоиздан ортиқни ташкил этади. Gross суғурта компанияси ўз фаолиятини 2011 йилда бошлади ва тузилган пайтидан эътиборан узлуксиз ўсиш суръатларини кўрсатди. Иш фаолиятининг биринчи йилидаёқ 15 та филиал очилди, биринчи сотувлар старт олди, мижозлар базаси орта бошлади. Бугунги кунда мамлакат бўйлаб компаниянинг 80 дан ортиқ офиси фаолият юритмоқда, бу ҳаттоки энг узоқда жойлашган ҳудудларни қамраб олишга имкон беради. Компания умумий суғурта соҳасининг барча 17 та класси бўйича, шунингдек New Life Insurance шўъба корхонаси фаолиятни амалга оширадиган ҳаёт суғурта соҳасининг 4 та класси бўйича 100 дан ортиқ турдаги суғурта маҳсулотларини тақдим этмоқда.

Фото: Gross суғурта 

Gross бугунги кунда – бу хизматлар сифатини оширишга ва суғурта маҳсулотларини рақамлаштиришга йўналтирилган аниқ ривожланиш стратегиясига эга бўлган компания. 10 йиллик фаолият даврида суғурта мукофотлари йиғими 2,7 млрд сўмдан 2021 йилда 270 млрд сўмгача ошди, суғурта мажбуриятлари ҳажми 2011 йилда 873 млрд сўмдан 350 триллион сўмгача ортди.

Gross жамоаси йилдан йилга ўз брендини мустаҳкамлаб бормоқда. Мазкур юқори натижаларга эришиш замирида катта жамоанинг синчковлик талаб қиладиган ва самарали меҳнати ётибди. Компания қайта суғурталаш соҳасида халқаро фаолиятини ривожлантириб бормоқда. Ҳар йили Ўз++ молиявий ишончлилик рейтингини тасдиқлаб келмоқда.

Компания ушбу даврда самарали бизнесни шакллантирди, ишончли ҳамкорларни танлади. Тўловларнинг юқори кўрсаткичлари туфайли 3 млн дан ортиқ одам компания маҳсулотларига ишонч билдирди, тўловлар компаниянинг бутун фаолияти даврида 150 млрд сўмни ташкил этди. Компания ўз мижозлари билан ҳақли равишда фахрланади, улар орасида йирик банклар, нефт-газ соҳасидаги етакчи корхоналар, қурилиш компаниялари, етакчи мобил алоқа операторлари, шунингдек мамлакатимиз аҳолисининг кенг қатламлари ҳам бор.

Gross компанияси бизнесни юритишда ўз ижтимоий масъулиятини ҳис этган ҳолда турли хайрия ташкилотларига ҳомийлик ёрдамини мунтазам равишда кўрсатиб келмоқда. У спорт тадбирларини молиялаштирмоқда ва қатор олий ўқув юртларининг талабалари учун грант дастурларини ўтказиб келмоқда.

Фото: Gross суғурта 

Отабек Назаров (Бош директор): «Юбилей йилини компания кенг кўламли янгиланиш, хизматларни рақамлаштиришга ўтиш ва ишларни янги сифат даражасига олиб чиқиш билан нишонламоқда. Компания янги талабгир маҳсулотларни ишлаб чиққан, сервис хизматларини такомиллаштирган ва кўпинча мижозлар умид-тилакларини кутилганидан ортиқ рўёбга чиқарган ҳолда ўз ҳамкорлари ва мижозлари манфаатлари йўлида ҳаракат қилмоқда. Gross компанияси ҳар куни бозор талабини ва янги трендларни ўрганиб бормоқда, уларнинг кўпини компаниянинг ўзи яратаётганлигини ҳам қайд этиб ўтиш зарур».

Бугунги кунда компания энг янги технологиялар асосида оддий ва тушунарли ечимларни тақдим этмоқда, шунингдек компания билан максимал даражада қулай ўзаро боғланишни – ахборот сайти, мобил иловаси, сифатли онлайн сервис, молиявий технологиялар асосида бизнесни юритишга ҳамда хизматларни сотиш ва харид қилишга доир оммабоп интернет-платформалар билан интеграциялашувни ҳам тақдим этмоқда. Gross қўнғироқларни қабул қилиш маркази ҳафтада 7 кун суткада 24 соат ишлайди. Global Banking & Finance Review халқаро молия нашрининг маълумотларига кўра компанияга 2020 ва 2021 йилларда «Ўзбекистонда онлайн суғурта соҳасида энг яхши компания» ва «Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги энг яхши суғурта компанияси», шунингдек «Суғурта соҳасида 2021 йилнинг энг яхши мобил иловаси» мукофотининг берилиши бунинг яққол исботидир.

Gross суғурта компанияси — бу ноёб тажриба устига қурилган инновациялар, ишончлилик, профессионаллик ва масъулият демакдир. Бу – энг яхши технологиялар, маҳсулотлар ва сервислар мажмуаси ёки янги имкониятларни очиб берадиган ҳамкорликдир.

Бу ҳали ҳаммаси эмас, олдинда янги ўн йилликлар кутмоқда ва компания ўз мижозлари учун янги имкониятларни тайёрламоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top