Ўзбекистон | 10:49 / 17.11.2021
16928
1 дақиқада ўқилади

Миллий гвардия қўмондонига биринчи ўринбосар тайинланди

Иномжон Иброҳимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Фото: Миллий гвардия

Миллий гвардия тизимида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Миллий гвардия ахборот хизмати хабар беришича, полковник Иномжон Иброҳимов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари сифатида иш бошлади.

Қайд этилишича, тайинловга қадар полковник Иномжон Иброҳимов Миллий гвардия махсус бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Маълумот учун, генерал-майор Рустам Жўраев Миллий гвардия қўмондони ҳисобланади. Шу кунга қадар унинг икки нафар ўринбосари бўлган. Маъмуржон Ғаниев ва Сарвар Мамаюсупов Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари сифатида ишлаб келмоқда.

Мавзуга оид