Ўзбекистон | 15:30 / 17.11.2021
8165
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Халқаро Lactel® бренди Ўзбекистон бозорига чиқди

Фото: Lactel

Lactel® бренди ўзининг сут маҳсулотлари билан машҳур бўлиб, уларни ишлаб чиқариш учун табиий сифатли хом ашёлардан фойдаланади.

Lactel® — 50 дан ортиқ мамлакатлар бозорларига чиққан сут маҳсулотлари бўйича халқаро эксперти бўлиб, мазкур бренд остидаги маҳсулотлар бутун дунё бўйлаб қадрланади. Lactel® кўп йиллар давомида сут маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар рейтингида юқори ўринларни эгаллаб келаётган Франциянинг Lactalis Group халқаро концерни таркибига киради. Компания янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришнинг ўзига хос усуллари билан машҳур. Ушбу маҳсулотлар юқори сифатли хом ашё ва масаллиқлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилганлиги туфайли ўзининг табиийлиги билан ажралиб туради.

Сут маҳсулотлари бозори брендларга нисбатан жуда талабчан. Доимий сифат назоратисиз, шунингдек маҳсулотлар турларини кўпайтириш устида тинимсиз меҳнат қилмай туриб, етакчи ўринларда қолиш қийин.

Lactel® бренди ўзининг етакчи ўрнини сақлаб қолиш учун юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Маҳсулотлар сифатли бўлиши учун компания минимал ишлов берган ҳолда табиийликни сақлаб қолишга имкон берувчи илғор технологиялардан фойдаланади, ҳамда хом ашё ва тайёр маҳсулотларга нисбатан қатъий талабларни қўллайди.

Бундан ташқари, кўп йиллик тажриба ва замонавий истеъмол трендларини диққат билан ўрганиш ҳам компанияга бу борада қўл келади. Янги бозорларда муваффақиятга эришишдаги ҳал қилувчи омил эса компаниянинг халқаро тажрибасини ҳар бир минтақанинг анъаналари билан уйғунлаштириш қобилияти бўлиб, бу ҳам маҳсулотга, ҳам маҳаллий аҳолининг унга бўлган муносабатига ижобий таъсир кўрсатади. Lactel® бренди истеъмолчилар билан доимий мулоқотда бўлгани туфайли бутун дунёда одамлар уни сифатли ва фойдали сут маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган компания сифатида билишади.

Ўзбекистон Lactel® учун ўзига хос синовга айланди. Мамлакат аҳолиси сифатли сут маҳсулотларини жуда яхши фарқлай олишади. Уларнинг аксарияти бугунги кунгача сут маҳсулотларини хусусий хўжаликлардан харид қилишни афзал кўрганлар. Шунинг учун, компания фақатгина сифатли сутдан фойдаланиши ва фақатгина ишончли маҳаллий хўжаликлар билан ишлаши, маҳсулот сифатини доимий равишда назорат қилиши ва ишлаб чиқариш босқичида сутнинг барча фойдали хусусиятларини сақлашга ҳаракат қилишини истеъмолчиларга тушунтириш бренд учун жуда муҳим эди.

Lactalis Agro МЧЖ заводи узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнини ва маҳсулотларнинг юқори сифатини таъминлайдиган замонавий ишлаб чиқариш линиялари билан жиҳозланган. Махсус ҳароратли ишлов бериш туфайли ультрапастеризацияланган Lactel® сутида барча фойдали хусусиятлар ва микроэлементлар сақланиб қолади. Худди шу хусусият нафақат мазали, балки витаминларга ҳам бой бўлгани сабабли катталар ва болаларнинг севимли ичимлигига айланган Lactel® сутли коктейлларига ҳам тааллуқли. Қўшимча афзаллик — уларнинг хилма-хиллиги. Хозирги кунда бисквит, шафтоли ва шоколад таъмли коктейллар ҳам ишлаб чиқарилмоқда.

Фото: Lactel

Ўзбекистон халқига манзур бўлган яна бир маҳаллий маҳсулот — бу табиий Lactel® сариёғи. У ширин қаймоқли таъмга эга бўлиб, сендвичлардан тортиб пишириқларгача бўлган турли хил таомларни тайёрлашда ишлатиш мумкин бўлган универсал маҳсулот ҳисобланади.

Фото: Lactel

Бугунги кунда Ўзбекистон бозорида шунингдек «жонли» йогуртлар ва творожоклар ҳам тақдим этилган. «Жонли» дейилишига сабаб шундаки, уларнинг таркибида ичак флорасини нормаллаштирувчи, иммунитетни мустаҳкамлаб, метаболизмни яхшилайдиган фойдали лактобактериялар бор.  Уларнинг таркибида консервантлар бўлмагани сабабли яроқлилик муддати қисқа. Супермаркет ва дўконларда шафтоли, қулупнай, гилос ва ваниль таъмли йогурт ва творожокларни топиш мумкин.

Фото: Lactel

Мазали ва сифатли Lactel® маҳсулотларининг кенг ассортименти маҳаллий харидорларга ўз яқинлари ҳақида ғамхўрлик қилиш, бренд учун эса ватани Францияда ва бутун дунёда кенг эътироф этилишига сабаб бўлган миссиясини давом эттиришга имкон беради.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид