Жамият | 20:00 / 18.11.2021
10122
4 дақиқада ўқилади

Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар

Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент фармацевтика институтида “Фармацевтика соҳасининг бугунги ҳолати: муаммолар ва истиқболлар” мавзусида халқаро онлайн илмий-амалий анжуман ўз ишини бошлади.

Фото: Тошкент фармацевтика институти

Ушбу халқаро анжуман Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПҚ-4310 сонли “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фан тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 10 апрелдаги ПҚ-4670 сон “Ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ўсимликларни муҳофаза қилиш, маданий ҳолда етиштириш, қайта ишлаш ҳамда мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари асосида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинмоқда.

Фото: Тошкент фармацевтика институти
Фото: Тошкент фармацевтика институти

Анжуман Тошкент фармацевтика институти ректори, т.ф.д. Камал Саидакбарович Ризаев, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, т.ф.д., профессор, Амрилло Шодиевич Иноятов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Ҳикматович Кариев, Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университети ректори фарм. ф.д., профессор Игор Анатолевич Наркевич, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти директори, к.ф.д., академик Шавкат Исмаилович Салиҳов, Харков Миллий фармацевтика университети ректори фарм.ф.д., профессор Алла Анатолиевна Котвитска, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти директори т.ф.д., профессор Шомансур Шоҳсаидович Сагдуллаев, Будапешт “Labmagister Training and Science” ОАЖ Бош директори, др. Эндре Микуснинг қутлов кириш сўзлари билан очилди.

Фото: Тошкент фармацевтика институти

Конференция давомида Ўзбекистон, Россия, Украина, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Венгрия, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон каби мамлакатлар нуфузли олийгоҳларининг 120дан ортиқ профессори томонидан қуйидаги мавзуларда пленар, секцион ва деворий маърузалар амалга оширилмоқда:

  • Фармацевтик таълим соҳасидаги ислоҳот, ютуқлар, муаммолар, келажак режалари;
  • Саноат фармациясидаги долзарб муаммолар;
  • Фармация маркетинг ва менежмент, миллий дори сиёсатининг устувор     йўналишлари;
  • Дори воситалари сифатини назорат қилиш, стандартлаш ва сертификатлаш;
  • Янги дори воситаларини яратиш;
  • Фармакология ва клиник фармация
  • Суд ва клиник токсикология.
Фото: Тошкент фармацевтика институти
Фото: Тошкент фармацевтика институти

Шунингдек, конференция шуъбаларида инновацион ярмарка ташкил этилди. Қолаверса, 30 ёшгача бўлган олимларнинг илмий ишлари сараланиб “Ёш олимлар” танлови доирасида муносиб номзодларга мукофотлар топширилди.

Бутун инсониятни 2019 йилдан буён таъқиб қилиб келаётган Covid-19 пандемияси ва унга қарши курашда дунё олимларининг ўз тажриба ва нуқтаи назарлари акс этган “Вирусли касалликларнинг олдини олиш, қарши курашиш ва асоратларини даволаш учун биомолекуляр тизимли препаратлар яратиш истиқболлари” к.ф.д., етакчи илмий ходим Нодирали Сохобаталиевич Нормаҳаматов, SARS-CoV-2 вирусининг 3CLpro ва rnk полимеразасига боғлиқ ингибирловчи COVID-19га қарши дориларни яратиш к.ф.д., академик Шавкат Исмаилович Салиҳов, “пандемия даврида фармацевтика фирмалари учун алоқа стратегиялари” Профессор Элена Эвтушенконинг маърузалари анжуман иштирокчилари ўртасида қизғин муҳокама этилди.

Фото: Тошкент фармацевтика институти
Фото: Тошкент фармацевтика институти
Фото: Тошкент фармацевтика институти

Халқаро миқёсда муҳокама этилган ушбу масалалар бугунги кун фармация соҳасида долзарб бўлиб, улар юқори малакали кадрлар тайёрлашда ижобий таъсир кўрсатишга, фармацевтика соҳасида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига оид муаммолар ҳал этилишига хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид