Ўзбекистон | 16:05 / 22.11.2021
2062
2 дақиқада ўқилади

Шуманайда қалбаки алкоголь маҳсулотларини сотаётганлар ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Департаментнинг Шуманай туман бўлими томонидан “Нукус вино заводи” АЖнинг мурожаатига асосан тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Унда ЯТТ А.Р. савдо дўкони омборхонасида фуқаро Б.М.га қалбаки акциз маркалар билан маркаланган, сиғими 0,5 литр бўлган 119 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотларини 2,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби “А.Т.” МЧЖга қарашли савдо дўкони омборхонасида Х.Б.га қалбаки акциз маркалар билан маркаланган жами 36 дона “Қаратаў”, “Қаратаў Эксклюзив” ва “Қаратаў Золотой” номли алкоголь маҳсулотларини 1,3 млн сўмга сотган вақтида ушланган.

Воқеа жойидан сотиш мақсадида сақлаб келинган турли ҳажмдаги яна 36 дона “Қаратаў” номли алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бундан олдин Нукусда қўлбола усулда «Қаратау» тайёрлаб сотаётган шахс қўлга олинганди.

Мавзуга оид