Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Депутатлар алкоголь ва тамаки маҳсулотлари тарқатилишини чеклашга доир қонунни қабул қилди
Фото: Shutterstock
21 декабрь куни бўлиб ўтаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини муҳокама қилишди ва 3 ўқишда қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳасида қуйи палатанинг аввалги мажлисида атрофлича кўриб чиқилган ҳамда лойиҳадаги 22-моддада назарда тутилган нормалар депутатларининг эътирозларига сабаб бўлиб, қўмитага қайтарилган эди.
Мажлисда депутатларнинг эътирозларига сабаб бўлган модда такомилига етказилгани, лойиҳага «Алкоголь маҳсулотларининг рекламаси», «Тамаки маҳсулотлари, тамаки ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг рекламаси»ни чеклашга доир ҳамда «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқилган кўпикланадиган ва табиий виноларнинг рекламаси» каби алоҳида моддалар киритилгани қайд этилди.
Деярли 1 соат давом этган муҳокамалардан сўнг, депутатлар томонидан қонуннинг бир қанча моддаларига ўзгартиришлар киритиш таклиф қилинди ҳамда учинчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
10:35 / 28.11.2025
Электрон сигареталар ноқонуний айланмаси учун жиноий жавобгарлик жорий этилди
22:33 / 19.10.2025
Алкогол ва тамаки бозорида назорат тизими автоматлаштирилади
16:00 / 18.09.2025
Ўзбекистонда тамаки контрабандасига қарши кураш кучайтирилди
23:50 / 02.07.2025