Тошкентда ўз уйида қурол ясаш билан шуғулланган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни олиб борилган «Хавфсиз ҳудуд» профилактик тадбирлари давомида ИИВ, ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари муқаддам судланган 48 ёшли фуқаро ўз уйида қурол ясаш билан шуғулланишини аниқлаган.
Пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур шахснинг яшаш жойи текширилганда у ердан револвер ва тўппонча топилиб, баллистика экспертизасига йўналтирилган.
Қайд этилишича, экспертизанинг хулосасига кўра фуқаронинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.
“Фуқаролардан ушбу хатти-ҳаракат учун Жиноят кодексининг 248-моддасида (Қурол, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмаларига қонунга хилоф равишда эгалик қилиш) жавобгарлик кўзда тутилганига эътибор қаратишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
21:40 / 09.10.2024
Тошкент ҳавосининг ифлослиги йилига 3 минг кишининг бевақт ўлимига олиб келади — ҳисобот
20:45 / 09.10.2024
Тошкент шаҳри Бош режага кўра 3 та зонага ажратилади
15:55 / 09.10.2024
Тошкентда инсон аъзолари олди-сотдиси билан шуғулланган талаба жиноий жазога тортилди
11:50 / 09.10.2024