Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонни демократия бўйича саммитга таклиф қилмади
АҚШ Давлат департаменти ўз веб-сайтида Қўшма Штатлар президенти Жо Байден мезбонлик қиладиган «Демократия саммити»да иштирок этиш учун таклиф этилган 110 давлат рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатга кўра, собиқ СССР давлатлари орасида Украина, Арманистон, Грузия, Молдова, Литва, Латвия ва Эстония таклиф этилганлар рўйхатидан жой олган. Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Озарбойжон иштирокчилар орасида қайд этилмаган.
Байден маъмурияти Ҳиндистон ва Филиппинга таклиф юборган. Туркия, Хитой ва Россия эса саммитда иштирок этишга таклиф қилинмаган. Венгриядан ташқари Европа иттифоқига аъзо барча давлатлар таклиф олган.
Байден дунё етакчиларидан ташқари фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакилларини «саммит учун аниқ мажбуриятлар ва натижаларни ишлаб чиқиш»га бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказиш учун бир жойга йиғади.
Президент Жо Байден «Демократия саммити» ғоясини 2019 йилда АҚШ президентлигига Демократик партиядан номзод бўлганида эълон қилган эди. Бу йил у 9-10 декабрь кунлари видео-конференц-алоқа орқали ўтказилади.
«Саммитда асосий эътибор демократиялар олдида турган муаммолар ва имкониятларга қаратилади ҳамда етакчиларга мамлакатда ва хорижда демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича индивидуал, жамоавий мажбуриятлар, ислоҳотлар, ташаббусларни эълон қилиш учун платформа тақдим этилади», — дейилади Давлат департаменти баёнотида.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026