Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Собянин коммунал соҳадаги мигрантлар сонини камайтиришга чақирди
Москва мэри ўтган ҳафтада реновация дастури доирасидаги қурилишларда мигрантлар сони камайтирилишини айтганди.
Москва мэри Сергей Собянин районлардаги коммунал хўжаликларни мигрантлар сонини камайтиришга чақирди.
«Шаҳардаги йирик коммунал корхоналарда мигрантлар деярли йўқ. Улар уй-жой коммунал хўжаликларида қолган холос. Аммо менимча, уларнинг ўрнига резервлар етарли», — деди у.
Собянин ўтган ҳафтада реновация дастури доирасидаги қурилишларда мигрантлар сони камайтирилишини айтганди.
Унинг сўзларига кўра, бундай қурилишларга «бошқача сифатдаги, бошқача маош олувчи ишчилар керак».
Собянин «Россия-1» телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, Москвадаги қурилиш объектларида меҳнат қилаётган мигрантлар сони икки баробардан кўпроққа камайган.
Мавзуга оид
08:51 / 19.06.2026
Москва яқинидаги НҚЗга ҳужумдан сўнг “нефт ёмғири” кузатилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026