Ўзбекистон | 08:05 / 25.11.2021
5683
1 дақиқада ўқилади

Етим қизлар уй-жой билан таъминланади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Киритилган ўзгартиришларга асосан 2021 йилда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқаролар, шу жумладан хотин-қизларни ижара ҳуқуқи асосида вақтинчалик жойлаштириш учун уй-жойларни сотиб олиш параметрларининг янги таҳрири тасдиқланди. 

Хусусан, ҳар бир ҳудуд кесимида сотиб олинадиган квартиралар сони ўзгарди. Бунда уларнинг умумий сони ўзгаришсиз қолди ва 1 мингтани ташкил этади.

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳисобидан уй-жой билан таъминлаш нормаси ота-онасидан ёки уларнинг биридан айрилган ҳамда ёлғиз онаси, ёлғиз отаси ёки бошқа шахслар қарамоғида бўлган (илгари - отасидан айрилган, ёлғиз онаси қарамоғида бўлган уй-жойга муҳтож) қизларга ҳам татбиқ этилади.
 
Ҳужжат 23.11.2021 йилдан кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид