Ўзбекистон | 12:00 / 29.11.2021
10018
2 дақиқада ўқилади

Хорижлик олимлар қўмита раисига маслаҳатчи бўлди

Фото: Ветеринария қўмитаси

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси таркибидаги “Ўзнаслчилик” корхонасида Европа-Ўзбек иқтисодий ҳамкорлик уюшмаси (EUROUZ) билан ҳамкорлик доирасида наслчилик ва селекция ишлари бўйича ўтказилган “Селекция ва наслли қорамолларни етиштириш методологияси” мавзусидаги семинар-тренингда Йел университети профессори Кваздорфф Жерардо ҳамда Бельгиянинг Льеж университети профессори Паскаль Лерой иштирок этди.

Фото: Ветеринария қўмитаси

Ҳар икки олим юртимизда қорамоллар наслини яхшилашда Америка тажрибасини жорий этиш ҳамда наслчилик тадқиқотлари доирасида қўшма таълим дастурлари ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига жамоатчилик асосида маслаҳатчи бўлди.

Кваздорфф Жерардо АҚШ наслли чорва моллари экспорти ташкилоти раҳбарининг биринчи ўринбосари.

Фото: Ветеринария қўмитаси

Таъкидлаш керак, қўмита томонидан аҳолининг гўштга бўлган талаби ортаётганлиги ҳисобга олиниб, чет давлатлардан келтирилган қорамолларнинг гўшт йўналишидаги тез етилувчан Абердин-ангус, Шароле, Грефорд ва Лимузин каби янги зотларини кўпайтириш чоралари кўрилмоқда. Майда молларнинг зотини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида қўйнинг Меринос, Романов, Эдилбой, Дорпер зотлари ҳамда эчкиларнинг Ангор ва Заанен зотларини маҳаллий шароитга мослаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот хизмати.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид