Ўзбекистон | 15:36 / 02.12.2021
12609
3 дақиқада ўқилади

ИИВ ҳудудларда блок-постлар ўрнатилаётгани ҳақидаги хабарларни рад қилди

Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Жамоат хавфсизлиги концепциясига кўра туманлар орасида блок-постлар ўрнатилаётгани тўғрисида хабарларни рад қилди.

Вазирлик матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Kun.uz'га маълум қилишича, «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йил 1 мартга қадар тасдиқланган меъёрларга асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан камида биттадан туманлараро патруль-пост хизмати бўлинмалари ташкил этилиши белгиланган.

«Бу фармонда блок-пост ҳақида умуман гап-сўз йўқ. Бу ерда фуқаролар ва жамоатчиликнинг хавфсизлигини таъминлаш учун Пост-патрул хизмати бўлинмалари ташкил қилиниши айтилган. Бу бўлинмалар Миллий гвардия ва ички ишлар бўлимлари билан биргаликда тузилади. Улар ҳолатга қараб, транспортда юриши, отлиқ бўлиши ёки пиёда хизмат ўташлари мумкин. Битта жойда турадиган турғун блок-пост бўлмайди.

Ушбу бўлинмалар фаолияти, ҳудудига қараб қанча одам бўлиши Молия вазирлиги ва ҳудудий кенгашлар билан келишув асосида ишлаб чиқилади. Чунки бу бўлинмалар фаолияти маҳаллий бюджетда молиялаштирилиши назарда тутилган. Патруль-пост хизмати бўлинмалари ишловчилар сони ўша ҳудуднинг криминал «оғирлигидан» келиб чиқади. Масалан, жиноятчилик ва безорилик кўпайган «қизил» маҳаллаларга қўшимча куч ташланади. Бу ерда ҳеч қандай блок-пост ҳақида гаплар йўқ, буни кимдир шов-шув қилиш учун тушунмасдан ёзган, кейин қолганлар ҳам олиб тарқатиб юборган», деди ИИВ матбуот котиби. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган мурожаатномасида вилоятлар ўртасидаги постларнинг жойлашуви нафақат аҳолига, балки иқтисодиётга ҳам катта салбий таъсир кўрсатаётганини танқид қилган ва буни бартараф этиш чоралари кўрилишини талаб этганди.

Кейинроқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ҳудудидаги 133 постдан 66тасини тугатиш тўғрисида хулосалар тайёрланганини маълум қилганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти