Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари 29 минг доллар билан ушланди. Бу ҳақда маҳкама хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, А.Т. Олмалиқ ихтисослаштирилган прокурори лавозимида ишлаган пайтида, 2020 йил октябрь ойларида ўзига таниш бўлган қурилиш корхонаси раҳбари Д.А.ни Олмалиқ шаҳридаги 11-сонли ётоқхонани реконструкция қилиш бўйича қонуний ўтказилган тендерда қурилиш корхонаси гўёки унинг ёрдами билан ғолиб чиққанига ишонтирган ва моддий рағбат талаб қилиб келган.
“Шундан сўнг, ҳозирда Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаётган ва жорий йил 22 ноябрдан меҳнат таътилида бўлган А.Т. жорий йил 5 декабрь куни соат 22 ларда Миробод туманида жойлашган "Мустафо" ресторанида Д.А.дан гўёки тендерда ютишига ёрдам қилгани учун 29 минг АҚШ долларини олганида ашёвий далиллар билан ушланган”, дейилади маълумотда.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан А.Т.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми "а" банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди.
Хабарда айтилишича, гумонланувчи процессуал тартибида ушланган.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Мавзуга оид

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

18:37 / 27.03.2025
Швейцария элчиси ишга таклиф билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди

23:32 / 15.03.2025
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

15:27 / 11.03.2025