Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонлик толиблар бош вазир билан тузилган тинчлик сулҳини бекор қилди
Покистонлик толиблар сифатида маълум бўлган “Таҳрики Толибон” ҳаракати жангарилари Покистон бош вазири Имрон Хон билан бир ой аввал тузилган тинчлик сулҳини бекор қилди. Бу ҳақда Al-Аrabiya хабар берди.
Ҳаракат баёнотида Хон ҳукумати ҳаракатнинг бир нечта аъзосини ўлдиргани ва тинчлик сулҳини бузгани айтилган.
“Бундай шароитда ўт очишни тўхтатиш режимини давом эттириш иложсиз. Энди Покистон жамоатчилиги келишувга ким амал қилмаётганини ҳал қилмоғи лозим”, деб айтган ҳаракат вакилларидан бири.
Покистон бош вазири Имрон Хоннинг таъкидлашича, тинчлик сулҳига ҳаракат томонидан черковлар, мактаблар, бозорлар ва куч тузилмалари ходимларига ҳужумларни тўхтатиш учун афғон толиблари ёрдамида эришилганди. Ҳукумат маълумотларига кўра, ушбу ҳужумлар оқибатида 70 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
08:49 / 18.06.2026
Покистон: Эрон Ҳўрмуз бўғозини зудлик билан очади
09:05 / 13.06.2026
Покистон: АҚШ ва Эрон келишув матни бўйича келишиб олди
17:54 / 10.06.2026
Покистон Афғонистон бўйлаб ҳаво зарбалари берди: 26 киши ҳалок бўлган
17:37 / 09.06.2026