22:48 / 11.12.2021
45202

Баҳодир Жалолов илк аниқ зарбаси билан рақибни нокаутга учратди (видео)

Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги 9-жангида ҳам нокаут билан ғалаба қозонди.

БААнинг Дубай шаҳрида профессионал бокс кечаси бўлиб ўтди. Супер оғир вазнда ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов колумбиялик Хулио Сезар Калименога (5 жанг, 4 ғалаба, 1 мағлубият) қарши рингга кўтарилиб, 8 раундга мўлжалланган жангнинг 37-сониясидаёқ рақибини нокаутга учратди. 

Шу тариқа, сурхондарёлик боксчи профессионал боксдаги 9-жангини ҳам нокаутли ғалаба билан якунлади.

Жангдан сўнг Жалолов ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

«Алҳамдулиллаҳ, ғалаба қозондим. Бундан кейинги жангларда ҳам ўзбекистонлик мухлисларни хурсанд қиламан. 

Кейинги рақибнинг аҳамияти йўқ. Чемпионларга қарши жанг қилишга ҳам тайёрман. Усикми, Жошуами, Тайсон-Фьюрими — фарқи йўқ. Мақсадим — ушбу вазндаги 4та камарни ҳам Ўзбекистонга олиб кетиш».

Маълумот учун, Баҳодир Жалолов сўнгги жангини 2021 йил 3 апрелда латвиялик Кристапс Зутисга қарши ўтказганди.

Top