11:28 / 13.12.2021
6417

Банкларда доллар курси 10 860 сўмгача кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 13 декабр, душанба куни эрталаб доллар курси кўтарилди.

Фото: KUN.UZ

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 760 - 10 800 сўмдан, сотиш 10 860 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу янги максимал кўрсаткич.

Сўнгги марта банкларда доллар курси 10 декабр куни кўтарилганди. Ўшанда 1 АҚШ долларининг сотиш курси 10 850 сўмни ташкил қилган.

Ўтган ҳафта, 10 декабр куни Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари бугун, 13 декабр кунидан кучга кирди.

Унга кўра, бир доллар 10 807 сўм 48 тийинни ташкил қилди.

Top