Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция собиқ ички ишлар вазири икки йилга озодликдан маҳрум этилди
Париж суди Геанни полициянинг гумондорларни кузатиш ҳаракатлари учун ажратилган фондидан ўзига ва ИИВнинг бошқа ходимларига ҳар ойда ноқонуний равишда мукофот ёзганликда айбдор деб топди.
Франция собиқ ички ишлар вазири Клод Геан ноқонуний равишда мукофотлар тўлаганликда айбдор деб топилиб қамоққа олинди. Бу ҳақда LCI телеканали хабар бермоқда.
Париж суди Геанни полициянинг гумондорларни кузатиш ҳаракатлари учун ажратилган фондидан ўзига ва ИИВнинг бошқа ходимларига ҳар ойда ноқонуний равишда мукофот ёзганликда айбдор деб топди.
2002-2004 йиллар давомида тўланган маблағ миқдори 210 минг еврони ташкил этганлиги аниқланган. Фонддан ҳар ойда 10 минг евродан олинган, унинг ярмини Геан ўзига олиб қолган, ярмини эса уч нафар ёрдамчисига берган.
Суд унга икки йиллик қамоқ (бир йили шартли) ва 75 минг евро жарима белгилади. Бундан ташқари, унга беш йил давомида давлат лавозимларини эгаллаш тақиқланди.
Клод Геан 2002 йилда ички ишлар ва иқтисодиёт вазирликларида Николя Саркози маъмурияти директори бўлган, 2011-2012 йилларда ички ишлар, денгизорти ҳудудлари, маҳаллий бошқарув ва иммиграция вазири лавозимида ишлаган.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026