09:22 / 14.12.2021
8382

Банкларда доллар курси 10 880 сўмгача кўтарилди

Ўзбекистондаги бир нечта тижорат банкларида 14 декабр, сешанба куни эрталаб яна доллар курси кўтарилди.

Бир қатор банкларда доллар олиш 10 760 - 10 820 сўмдан, сотиш 10 880 сўмдан таклиф этилмоқда. Бу навбатдаги максимал кўрсаткич.

Сўнгги марта банкларда доллар курси кеча жиддий кўтарилганди. 13 декабр куни 1 АҚШ долларининг сотиш курси 10 860 сўмни ташкил қилди.

13 декабр куни Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги расмий курсларини эълон қилди. Ушбу алмашув курслари бугундан кучга кирди. Унга кўра, бир доллар 10 826 сўм 29 тийинни ташкил қилди.

Top