14:24 / 14.12.2021
1074

Тошкентда суғурта полиси маблағларини ўзлаштириш ҳолати фош этилди

Фото: Shutterstock

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида суғурта полисларини реализация қилишдан тушган маблағларни ўзлаштириш ҳолати фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ЯТТ С.Ж. ва фуқаро О.Х.лар «A.I.» МЧЖ шаклидаги суғурта компанияси ўртасида агентлик битимларини тузишга эришиб, қатъий ҳисобда турувчи 2 473 дона суғурта полисларини реализация қилишдан тушган жами 120,6 млн сўмни МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказмасдан ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top