Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида суғурта хизматлари ҳажми 10,9 трлн сўмни ташкил этган.
Қайд этилишича, мазкур кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 трлн сўмга ошган.
Маълумотларда суғурта хизматлари таркибида энг катта улуш бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, автотранспорт воситалари ва бошқа транспорт турларини суғурталаш, юк ва мулкни суғурталаш ҳамда бошқа турлар ҳиссасига тўғри келгани келтирилган. Ушбу йўналишлар жами ҳажмда 81,7 фоиз улушни ташкил этган.
Шунингдек, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида қайта суғурталаш хизматлари улуши 14,1 фоиз, ҳаётни суғурталаш бўйича хизматлар улуши эса 4,2 фоиз экани маълум қилинган.










