19:44 / 15.12.2021
8546

Жонсон Россияга жиддий иқтисодий санкциялар билан таҳдид қилди

Борис Жонсон Буюк Британия “Украинага ёрдам беришда давом этиши”ни таъкидлади. 

Фото: Reuters

Россия Украинага бостириб кирган тақдирда Буюк Британия ва Еттилик гуруҳининг (G7) жиддий иқтисодий санкцияларига дуч келади. Бу ҳақда Бирлашган Қироллик бош вазири Борис Жонсон Британия парламентида қилган чиқишида айтди.

“Мен душанба куни Путин билан гаплашдим. Унга Россия Украина ҳудудига бостириб кирган тақдирда Буюк Британия ва G7 ҳамда халқаро ҳамжамият жиддий иқтисодий санкциялар пакетини қабул қилишини айтдим. Бошқа суверен давлат ҳудудига бостириб кириш нафақат Россия, балки Украина ва бутун дунё учун фалокат бўлади”, — деди у.

Бундан ташқари, Жонсон Буюк Британия “Украинага ёрдам беришда давом этиши”ни таъкидлади. 

Сўнгги вақтларда Ғарб мамлакатлари ва Киевда Россиянинг Украинага бостириб кириши эҳтимоли тўғрисида тез-тез гапирилмоқда. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бундай баёнотларни асоссиз деб атаган. Шу билан бирга, у Украина жануби-шарқидаги инқирозни куч билан ҳал қилишга уриниш жуда жиддий оқибатларга олиб келишини таъкидлаган.

Top