Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллиардерлар қарийб 50 млрд долларни хайрия қилишга ваъда берди
Giving Pledge лойиҳасининг ташаббускори миллиардер Билл Гейтс бўлиб, унинг ғоясига кўра, дунёнинг энг бадавлат инсонлари бойлигининг камида ярмини ҳаётлигида ёки васият орқали хайрия қилиши лозим.
Жами 14 киши, жумладан, 11 нафар миллиардер Giving Pledge ташаббусига қўшилди – улар қарийб 50 миллиард долларни хайрия ишларига ажратишга ваъда берди. Бу ҳақда мазкур лойиҳа матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Лойиҳага қўшилганлар орасида дизайн учун мўлжалланган Canva сервиси асосчиси Мелани Перкинс ва Клифф Обрехт, Pinterest ҳаммуассиси Бен Зилберман, DoorDash таом етказиб бериш хизмати раҳбари Тони Сюй ва миллиардер Жаред Айзекман бор.
Маълумот берилишича, ташаббусга дунёнинг 28 мамлакатидан 231 нафар қатнашчи қўшилган.
“Мен доимо қўлингиздан кимгадир ёрдам бериш келса, буни албатта қилишингиз керак деб ҳисоблаб келганман”, — деди лойиҳа ташаббускори Билл Гейтс.
Giving Pledge лойиҳасининг ташаббускори миллиардер Билл Гейтс бўлиб, унинг ғоясига кўра, дунёнинг энг бадавлат инсонлари бойлигининг камида ярмини ҳаётлигида ёки васият орқали хайрия қилиши лозим.
Ушбу ташаббусга Марк Цукерберг ва Илон Маск ҳам қўшилган.
Мавзуга оид
19:40 / 06.06.2026
Турк миллиардери латифа айтгани учун жавобгарликка тортилиши мумкин
07:40 / 25.03.2026
Дунёда энг кўп миллиардeрлар туғилган шаҳарлар маълум қилинди
15:47 / 16.03.2026
Словакия Россияга қарши санкциялар бўйича блокадасини бекор қилди
22:36 / 10.03.2026