Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжудлиги маълум бўлди
Ўзбекистонда 4 млн тонна радиоактив чиқинди мавжуд. Бу ҳақда АОКАда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ушбу радиоактив чиқиндилар совет иттифоқи даврида уран конлари фаолияти натижасида тўпланиб қолган. Бу муаммо Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ҳам мавжуд, масалан, Қозоғистонда — 240 млн тонна.
Ушбу чиқиндилар жойлашган ҳудудларни экологик соғломлаштириш ишларини амалга ошириш мақсадида Европа Тикланиш ва тараққиёт банки, Европа иттифоқи ҳамда қатор давлатларнинг ҳомийлиги ёрдамида 2 млн евро миқдорида биринчи грант ажратилиши бўйича қарор қабул қилинган.
Маълум қилинишича, радиация ва ядро хавфсизлиги департаменти ўтказган текширувларда 1920 та камчилик аниқланган. Текширув давомида радиация ва ядро хавфсизлигини бузган 41 нафар ходим жавобгарликка тортилган.
2019-2021 йилларда ядровий тиббиёт ҳамда саратон касаллигига қарши курашишни ривожлантириш мақсадида 3 та радиотерапия аппарати олиб келинган.
Мавзуга оид
18:47 / 10.02.2026
Республика радиоактив чиқиндиларни сақлаш маркази ташкил этилади
15:43 / 23.12.2025
Ўзбекистонда радиоактив чиқиндиларни кўмиш олдидан баҳолаш талаблари жорий этилади
18:24 / 11.11.2025
Қозоғистонда қарийб 300 миллион куб метр радиоактив чиқинди тўпланиб қолди
14:01 / 29.10.2025