Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tashkent City яқинида ёниб кетган Orlando бўйича расмий маълумот берилди
2021 йил 14 декабрь куни соат 19:25 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Ислом Каримов кўчасида автомашина ёниб кетди.
Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
ИИВ ЙҲХББ хабарга кўра, ҳайдовчи, 1981 йилда туғилган Ш.А. Orlando русумли автомобилда ҳаракатланаётиб Hilton меҳмонхонаси рўпарасига етган вақтда, транспорт воситасининг двигатель қисмида қисқа туташув ва унинг ортидан ёнғин юзага келган.
Ҳайдовчи зудлик билан тўхтаган. Ўзи ва салонда бўлган йўловчилар ҳам тезкорлик билан автомобилдан тушган.
Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Ушбу ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:52 / 05.02.2026
Яшнободда кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди
09:11 / 05.02.2026
Олмазор туманида “Газел” автомобили ёниб кетди
22:01 / 02.02.2026
Aviator’даги ёнғиндан сўнг Ўзбекистон бўйлаб шу каби объектларни текшириш бошланди
12:50 / 02.02.2026