Ўзбекистон | 19:36 / 20.12.2021
155782
2 дақиқада ўқилади

2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди

Ўзбекистонликлар янги йилда кетма-кет 5 кун дам олишади.

Президент фармони билан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.

  • барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар): 3 январь - душанба, 22 март - сешанба, 23 март - чоршанба, 11 июль - душанба, 2 сентябрь - жума;
  • олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун: 4 январь - сешанба, 4 май - чоршанба, 5 май - пайшанба, 12 июль - сешанба, 3 сентябрь - шанба ва 31 декабрь - шанба.

Шунингдек, 2022 йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари қуйидаги тартибда кўчирилди:

  • 8 январь - шанба кунидан 4 январь - сешанба кунига;
  • 7 май - шанба кунидан 4 май - чоршанба кунига;
  • 14 май - шанба кунидан 5 май - пайшанба кунига;
  • 16 июль - шанба кунидан 12 июль - сешанба кунига.

Шу тариқа, ўзбекистонликлар янги йилда кетма-кет беш кун дам олиши расман тасдиқланди. 

  • 31 декабр – барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 1 январ – Янги йил муносабати билан дам олиш куни;
  • 2 январ – якшанба;
  • 3 январ – барча учун қўшимча дам олиш куни;
  • 4 январ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун 8 январ (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.

Мавзуга оид