22:11 / 20.12.2021
2466

Навоийда қалбаки доллар билан савдо қилмоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: Прокуратура департаменти

Қизилтепа туманида қалбаки АҚШ доллари билан савдо қилмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинган. У қалбаки пулга озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Қизилтепа туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида фуқаро Б.А. Тавоис маҳалласи ҳудудидаги савдо дўконидан озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, эвазига сотувчига қалбаки 100 АҚШ долларини берган вақтида ушланган. Унинг ёнидан яна 12 та қалбаки 100 долларлик пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Top