Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия охирги ўн йилдаги энг кучли тошқинлардан азият чекмоқда
Малайзия мамлакатда охирги ўн йилда кузатилаётган энг кучли тошқинлардан азият чекмоқда. Мамлакатда кучли ёмғирлар 3 кундан бери тинмаяпти ва 8 та штатда тошқинларга олиб келган.
Фото: Reuters
Айни вақтда табиий офат оқибатида 17 киши ҳалок бўлгани, ўн минглаб одамлар эвакуация қилингани маълум қилинмоқда.
Мамлакатнинг табиий офатларга қарши курашиш миллий агентлигида тошқинлардан Селангор, Келантан, Тренгану, Паханг, Малакка, Негери-Сембилан, Перак ва Куала-Лумпур штатлари жабр кўргани маълум қилинган. Бутун мамлакат бўйлаб 63 мингга яқин одам хавфсиз жойларга кўчирилган.
Малайзиялик ҳарбийлар қидирув-қутқарув ишларини олиб бормоқда ва ўз уйларида ҳамда қочқинлар лагерларида қолиб кетган одамларга озиқ-овқат етказмоқда. Вазият янада ёмонлашиши мумкин, чунки метеорологик хизмат яқин кунларда янада кучли ёмғирлар ва штормлар кузатилишини прогноз қилмоқда.
Жамоатчилик ва депутатлар мамлакат раҳбариятининг аномал кучли ёмғирларга нисбатан суст муносабатини танқид остига олди. Жумладан, ҳукумат аҳолини табиий офат яқинлашаётганидан огоҳлантирмагани, қутқарув амалиётини ташкиллаштиришда эса ҳаяллагани учун танқид қилинмоқда.
Мамлакат бош вазири Исмоил Сабри Ёқуб ҳукумат томонидан йўл қўйилган камчиликларни тан олган.
Мавзуга оид
23:08 / 03.12.2025
Малайзия MH370 рейси йўқолганидан 10 йил ўтиб, уни қидирув ишларини яна давом эттиради
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
10:01 / 25.11.2025