13:54 / 28.12.2021
13408

Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб борди.

“Пулково” халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун Россиянинг шимолий пойтахтида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммити бўлиб ўтади. Учрашув кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар ўрин олган.

Top