Ўзбекистон | 19:50 / 29.12.2021
6612
2 дақиқада ўқилади

Марғилон шаҳрида содир бўлган ёнғинда уй эгаси куйиш оқибатида ҳалок бўлди

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Марғилон шаҳрида кўп қаватли хонадонлардан бирида яшовчи фуқаро ўз уйида содир бўлган ёнғинда куйиш оқибатида ҳалок бўлган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ФВБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Қайд этилишича, бугун соат 10:31 да Марғилон шаҳар 7-ЁҚК бўлимига Марғилон шаҳар «Алишер Навоий» МФЙ Мустақиллик кўчаси 525- уй, 40-хонадонда ёнғин бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига 10:34да етиб бориб, 10:36да ёнғин ўраб олиниб, 10:38да тўлиқ ўчирилган. Ёнғиндан уйнинг 4 м² да уй жиҳозлари ёнган. 53 м² майдони сақлаб қолинган. 

Содир бўлган ёнғинда уй эгаси фуқаро А.К. куйиш натижасида воқеа жойида вафот этган.

Фото: ФВБ ахборот хизмати

Ёнғин хонадон эгаси томонидан носоз электр кабелларидан белгиланмаган тартибда уйнинг пол қисмидаги гилам тўшамаси устидан тортилганлиги, электр кабелга меъёридан ортиқ юк тушгани натижасида келиб чиққани айтилмоқда.

Аввалроқ Марғилон шаҳрида содир бўлган ёнғинда 85 ёшли аёл қутқарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид