Дам олиш кунлари тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди - ССВ
Дам олиш кунлари мамлакатдаги тиббиёт муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигида штаб ташкил этилди ва бугун унинг дастлабки йиғилиши ўтказилди.
Унда қайд этилганидек, 31 декабрь — 4 январь кунлари қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларида 40 минг нафар тиббиёт тизими ходими навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади: 995 та оилавий поликлиника, 858 та оилавий шифокор пункти, туман, вилоят ва республика миқёсидаги барча шифохоналар, ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.
Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали ҳамда 180 та аҳоли пунктида жойлашган субфилиалларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.
Call-марказ (1003) орқали малакали мутахассислардан коронавирус бўйича саволларга тун-у кун жавоб олиш мумкин.
Мамлакат бўйлаб 2861 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда туради.
Бундан ташқари, байрам кунлари 238 та туғуруқ муассасаси ҳам узлуксиз фаолият кўрсатади.
Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида 200 нафардан зиёд навбатчи шифокор, қарийб 200 нафарга яқин врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар ўз фаолиятини давом эттиради.
Мавзуга оид
09:57 / 06.05.2022
Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ташкил этилди
20:14 / 05.05.2022
Булоқбоши туманида туғруқ жараёнидаги чақалоқ ўлими бўйича масъуллар лавозимидан озод этилди
19:30 / 05.05.2022
Ўзбекистонда тез ёрдам чақирувлари ривожланган давлатлардагидан 6-7 баравар кўплиги айтилди
19:22 / 05.05.2022