Ўзбекистон | 11:37 / 30.12.2021
7688
1 дақиқада ўқилади

Нукусда икки ўсмир музга кириб кетди

Нукус шаҳрининг «Жаңа базар» МФЙ (Қоскўл-4) ҳудудида икки нафар ўсмир кўл юзасини қоплаган музга кириб кетишган. Улар музнинг қалин жойигача ўзлари чиқиб олишган ва телефон орқали қутқарувчиларни чақиришган.

Видеодан кадр

Воқеа «Жанга базар» МФЙ ҳудудида 29-декабрь куни 16:45 да юз берган. Ўсмирлар музда ўйнаш учун Қоскўл кўлига боришган. Музга ўйилиб кетган ёшлар ўзлари ҳаракат қилиб музнинг қалин жойига чиқиб олишган.

Қорақалпоғистон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот котиби Айбек Абдирахмановнинг Kun.uz'га маълум қилишича, фуқаролар ҳолат ҳақида ўша вақтнинг ўзида «1050» қисқа рақамига хабар беришган. ФВБ ходимлари икки нафар ўсмирни муздан чиқариб олган.

2010 йилда туғилган ўсмирларга шу ернинг ўзида биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда ҳар иккала ёшнинг саломатлиги жойида экани маълум қилинди.

Мавзуга оид