12:03 / 30.12.2021
5134

Сардоба тумани ҳокимининг уч нафар ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси берилди

Сардоба тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан уч нафар ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари — туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи Абдукарим Эргашев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Искандар Тожиев, туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Акбар Норбековга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чоралари қўлланган.

Қарорда келтирилишича, ўринбосарларга ҳайфсан жазоси мурожаатларни кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани ҳамда кўриб чиқиш муддатларини бузгани учун берилган.

Top