Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чимёнга олиб борувчи йўлларда ҳаракат бир томонлама бўлади
31 декабрь ва 1 январь кунлари «Янги Ўзбекистон» боғи атрофидаги йўлларда ҳаракат вақтинча чекланади. 31 декабрдан 10 январгача Чимён йўлида ҳаракат бир томонлама бўлади.
Янги йил байрами муносабати билан «Янги Ўзбекистон» боғи ва Чимён дам олиш зонаси яқинидаги йўлларда айрим чекловлар жорий этилди.
Харита: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати
2021 йил 31 декабрь ҳамда 2022 йил 1 январь кунлари «Янги Ўзбекистон боғи»га ташриф буюрувчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида боғ атрофида айрим йўлларда транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланади. Боғ атрофида автотураргоҳлар ҳамда тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоралари кўрилган. Улардан бири Паркент кўчаси бўйлаб 4 км, иккинчиси 4Р12 автойўли томондан Чирчиқ дарёсигача 1,7 км масофага чўзилган.
Шунингдек, ИИВ ЙҲХБ янги йил байрами муносабати билан эълон қилинган дам олиш кунлари пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғига олиб борадиган йўлларда вақтинчалик йўл ҳаракати ташкил этилиши ҳақида маълум қилди.
Шу кунларда Бўстонлиқ туманига кўплаб фуқаролар ташриф буюриши кутилмоқда.
Шунга кўра, автомобиль йўлларида тирбандликларнинг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, 2021 йил 31 декабрь кунидан 2022 йил 5 январь кунига қадар Бўстонлиқ туманининг дам олиш зоналаридан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш учун айрим чекловлар киритилди.
Хусусан, автотранспорт воситаларининг оқимини ҳисобга олган ҳолда 4Р6 Тошкент–Чимён автомобиль йўлининг 57–92 километрлари ва 4Р10 Чорвоқ сув омбори ҳалқа йўли автомобиль йўлининг 0–12 километрлари оралиғида бир томонлама ҳаракатланиш жорий қилинди.
Мавзуга оид
10:01 / 21.03.2026
Шавкат Мирзиёев: қишлоқ ва маҳаллаларга Янги Ўзбекистон руҳи кириб бормоқда
09:18 / 21.03.2026
21 мартдан Чимён ва Амирсойга янги микроавтобуслар қатнайди
09:01 / 30.01.2026
Бўстонлиқнинг Чимён ҳудудида қор кўчкиси кузатилди
09:10 / 08.12.2025