Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтилади
Ўзбекистонда ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига босқичма-босқич ўтиш режалаштирилмоқда. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, халқаро тажрибани ўрганган ҳолда соғлиғи ва ҳаёт фаолиятининг (функцияларининг) чекланиши халқаро классификацияси асосида фуқароларга ногиронликни белгилашнинг ижтимоий моделига ўтиш концепцияси ва унинг тамойилларини амалга ошириш борасидаги “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш назарда тутилган.
Ногиронликни белгилаш мезонлари жаҳон андозаларига мос ижтимоий моделга босқичма-босқич ўтказилади. Тиббий-ижтимоий экспертиза жараёни рақамлаштирилади, унда инсон омили иштироки максимал камайтирилади, ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги электрон ахборот тизими жорий этилади.
Бундан ташқари, аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлаш даражаси 60 фоизга етказилади.
Аҳолининг муҳтож қисмини замонавий протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация воситалари билан таъминлашда давлат иштирокининг ўрни ва ролини ошириш орқали янги тизим жорий қилинади.
Мавзуга оид
23:17 / 29.10.2025
Олимлар 3D-принтерда чоп этилган юзни илк маротаба одамга кўчириб ўтказди
13:35 / 08.03.2025
Муайян касалликлари бор ўқувчиларга транспорт харажатлари тўлаб берилади
07:41 / 29.02.2024
Давлат томонидан таъминланадиган протез мосламалари тури кенгайтирилади
20:57 / 17.02.2022