Жаҳон | 13:41 / 04.01.2022
5024
1 дақиқада ўқилади

Францияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

Янги штаммда 46та мутация мавжуд. Унинг қай даражада юқумли ёки хавфли эканлиги ҳозирча номаълум.

Фото: EPA/Vostock-photo

Франциянинг Марсел шаҳрида коронавируснинг янги штамми аниқланди. Бу ҳақда Heute газетаси хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, янги вариант Камерундан Францияга қайтган одамда аниқланган.

Маълумотларга кўра, янги штамм 12 кишида қайд этилган.

Марсел шифокорлари янги вариантда 46та мутация борлигини аниқлаган. Янги штамм B.1.640.2 деб номланди.

Ҳозирча штаммнинг қай даражада юқумли ёки хавфлилиги борасида маълумот йўқ.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид