Ўзбекистон | 08:15 / 04.01.2022
5738
1 дақиқада ўқилади

Журналистика университети АОКА таркибига ўтказилади

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини халқаро ташкилотларнинг сўз ва матбуот эркинлиги соҳасидаги тавсиялари асосида қайта ташкил қилиш режалаштирилмоқда. 

Фото: Kun.uz

2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасига кўра, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мавжуд штат бирликлари ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва миқдорини сақлаган ҳолда, ташкилотни бошқа давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил ҳамда Олий Мажлис палаталари олдида ҳисобдор шаклда қайта ташкил қилиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги таркибига ўтказилади.

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлиги ҳамда матбуот котиблари фаолияти самарадорлиги рейтингини тузиш орқали соҳада юқори натижаларга эришган ташкилотлар матбуот котибларини рағбатлантириш тизими жорий қилинади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид